БЕПАРВОЛИККА ЧЕК ҚЎЙИЛДИ

Яқинда туман ҳокимлиги ва “Оқдарё овози” газетаси томонидан қўшма рейд ўтказилиб, туман тиббиёт бирлашмасининг туманимиз аҳолисига тиббий хизмат кўрсатиш борасидаги фаолияти атрофлича ўрганилиб, газе-тамизнинг шу йил 27 август сонида тиббиёт соҳасидаги айрим камчилик ва нуқсонлар акс эттирилган “Тиббиёт бирлашмасидаги бепарволикка ким чек қўяди?!” деб номланган танқидий мақоласи эълон қилинган эди. Ушбу мақола юзасидан 2020 йил 7 сентябрь куни туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи вазифасини бажарувчи А.Қиличев имзоси билан жавоб мактуби олдик:

- “Тиббиёт бирлашмасидаги бепарволикка ким чек қўяди?!” деб номланган танқидий мақолада келтирилган камчилик ва нуқсонларни бартараф этиш юзасидан қуйидаги вазифалар амалга оширилди.

- Туман Поликлиникасидаги беморларнинг кириб-чиқишидаги тартибсизликлар назоратга олиниб, тегишли тиббий ходимларга қаттиқ назорат қилиниши юкланди;

- Лаборатория хонасига бегона кишиларнинг кириши мумкин бўлмаган ҳолатлар юзасидан бўлим мудирига танбеҳ берилиб, ушбу ҳолат бўйича тегишли масъул ходимлар беркитилди;

- Умумий амалиёт шифокори хоналарига ҳар бир УАШ учун антисептик воситалар бўлиши тўғрисидаги тегишли топшириқлар берилди;

- “Шошилинч тез ёрдам” бўлими биносининг ҳовли қисмида кенг кўламли ободонлаштириш ишлари олиб борилди, чиқиндилар олиб ташланди. Туман ҳокимлигининг ташаббуси билан берилган панжаралар “Туғруқ мажмуаси” билан туташ чегараси ёпилиб, аҳолининг кириш-чиқиши қатъий тартибга олинди;

- “Жарроҳлик бўлими”мудирининг иш вақтида ҳақиқатдан ҳам формасиз бўлганлиги юзасидан тушунтириш хати олиниб, ўз ишига нисбатан масъу-лиятсизлиги учун қаттиқ огоҳлантириш берилди. Шунингдек, шифокор хонасида антисептик воситалар ва бошқа талабларни ташкил этиш юзасидан тегишли топшириқлар берилди;

- “Болалар бўлими” шифокори хонаси тегишли жиҳозлар билан таъминланиб, тартибга келтирилди;

- “Терапия бўлими”нинг том қисмини таъмирлаш учун чора-тадбир белгиланиб, атроф-муҳити тозаланди.

- Тиббиёт бирлашмасининг барча даволаш ва профилактика муассасаларидаги эскирган ёзувлар олиб ташланиб, янгиланди.

Юқорида келтирилган хато ва камчиликлар юзасидан ҳар бўлим ва шифокорларга тегишли топшириқ ва вазифалар белгилаб берилди.